Берлинда ўлиги топилган рус дипломати ФХХ генералининг ўғли экани маълум бўлди
Олам
−
05 Ноябрь 2021
14673Берлинда вафот этган россиялик дипломат мамлакат Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) конституциявий тузумни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Алексей Жалонинг ўғли бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.
Қайд этилишича, Кирилл Жало Берлиннинг Митте туманидаги Беренштрасседаги элчихона биносининг юқори қаватларидан биридан қулаб тушган. У 2019 йилнинг ёзидан буён дипломатик миссиянинг иккинчи котиби сифатида аккредитация қилинган. Бироқ, кейинроқ у махфий хизмат ходими сифатида гумон қилинган. Шу билан бирга, 1-4 ноябрь кунлари унинг номи Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик рўйхатидан ўчирилган.
35 ёшли дипломатнинг жасади Россияга топширилган, Москва Германияда мурда устидан тиббий текширув ўтказишга рухсат бермаган.
Ахлоқий сабабларга кўра Россиянинг Германиядаги элчихонаси воқеа юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳеч қандай изоҳ бермади.
“Тушунишингизни сўрайман, вафот этган ва унинг яқинларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа тафсилотларни айта олмайман”, дейди Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Кристофер Бургер.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 октябрь куни Россия дипломатик миссияси котибининг жасади Берлиндаги элчихона олдидаги йўлакдан топилганди. Дастлабки версияга кўра, дипломат деразадан қулаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь