Берлинда РИА Новости биносига ўт қўйишга уринган россиялик қамалди
Олам
−
22 Июль
3691Германиянинг Берлин шаҳрида Россиянинг РИА Новости нашри ходимлари яшайдиган бинога ўт қўйишда гумон қилинган россиялик Дмитрий Баграшга бугун, 22 июль куни суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Судда прокурор томонидан Баграшга 4 та айблов қўйилди. Уларнинг асосийларидан бири РИА Новости ходимлари яшайдиган Берлиннинг ғарбий қисмидаги бинога ўт қўйишга уриниш бўлган. Қолган учта айблов коронавирус пандемияси бошланганда кичик бизнес учун давлат томонидан молиявий ёрдам олишда фирибгарлик, шунингдек, шаҳар электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш билан боғлиқ. Суд уни 5 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум қилди.
Нашрнинг ёзишича, суд жараёнида раислик қилувчи судья Томас Грос ўз нутқида Россиядаги вазият бўйича судланувчининг сиёсий қарашларини ҳурмат қилишини айтган ва судда ҳалок бўлган украиналиклар хотирасига бир дақиқа сукут сақланган.
“Берлиндаги турар-жой биносига ўт қўйишга уриниш бўйича суд жараёни сиёсий эмас, жиноийдир”, деган судья.
Суд 2022 йил 24 апрелга ўтар кечаси Дмитрий Баграш Берлиндаги РИА Новости ходимларининг уйи яқинида қўлбола ўт қўйиш мосламасини жойлаштирганини аниқлади. Берлиндаги рус мухолифатининг тарафдорлари орасида танилган 56 ёшли айбланувчи Россия ҳукумати ва шахсан Владимир Путинни танқид қилган бир қанча шов-шувли кўча акцияларининг ташаббускори бўлган. У Берлиндаги Россия элчихонаси рўпарасида фотокўргазмалар ташкил қилган. Бранденбург дарвозаси ёнида ва Германия Федерал канцлери идораси ёнида норозилик кайфиятидаги митинг ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Свердловск вилоят суди америкалик “The Wall Street Journal” мухбири Эван Гершковични 16 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь