Бердимуҳамедов Ўзбекистонда дарахт экди

Жамият 5465
image

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

“Ушбу эзгу анъана яқин йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ва стратегик шерикликни кенгайтириш учун пойдевор бўладиган олий даражадаги музокараларнинг сермаҳсул натижаларини мустаҳкамлайди”, дейилади Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарида.

Туркманистон раҳбари томонидан экилган дарахт халқлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бузилмас эканининг рамзларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3.1
t
×