Бердимуҳамедов циркда чиқиш қилди (видео)

Олам 7683

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов циркда чиқиш қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг бюош телеканали “Altyn Asyr” хабар бермоқда. 

Президент жорий йилнинг 29 декабр куни халқаро ахалтекин от-спорт мажмуасида бўлди ва чавандоз-акробатлар чиқишини шахсан томоша қилди. У таширифи давомида пойгачилар ва труппанинг бошқа иштирокчилари билан суҳбатлашган.

Жамоа раҳбари Пиги Байрамдурдиев президентга Оқ ел лақабли оқ тусдаги арғумоқда айланиб келишни таклиф этган. Бердимухамедов отда манеж бўйлаб бир неча маротаба айланган ва спортчиларга от миниш сирларини ўртоқлашган. 

Учрашувда иштирок этган ва шеър айтган болаларга тулпорга бағишланган "Ровач" рэп-композицияси диски совға сифатида улашилган. 

Бердимуҳамедов набираси билан барча учун қўшиқ ҳам ижро этган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
t
×