Бердимуҳамедов “спецназ”ни жанговар ҳолатини кучайтиришни буюрди

Олам

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов махсус топшириқлар бўлинмасини такомиллаштиришни буюрди. Бу ҳақда “Арқадағ” жорий йилнинг 26 ноябрь куни ўтказилган Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда 27 январь куни нишонланадиган Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган.

Куч тузилмалари раҳбарлари режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида давлат раҳбари ҳарбий ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларидан тузилган “Türkmen edermen” (“Жасур туркман”) махсус топшириқлар бўлинмасини такомиллаштириш ҳақида топшириқ берган.

“Махсус кучлар жангчилари юксак жанговар тайёргарлиги билан ажралиб туриши, мардлик ва ватанпарварлик каби фазилатларга эга бўлиши, ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашиши зарур. Гуруҳлар ходимлари касбий маҳоратини, назарий билимини ва жисмоний тайёргарлигини тизимли равишда оширишлари шарт”, деган Бердимуҳамедов.

Ватан ҳимоячилари кунига келсак, Бердимуҳамедов айтганидек, “байрамлар ҳар бир ҳарбий хизматчининг хотирасида муҳим воқеа сифатида қолиши керак”. Туркманистон раҳбари, шунингдек, алоҳида хизмат кўрсатган ҳарбий хизматчиларни тақдирлаш бўйича таклифлар тайёрлашни буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг