Бердимуҳамедов собиқ рақибини ишдан бўшатди
Олам
−
25 Сентябрь 2019
6574Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Aннагелди Язмирадовни вақтинча Туркманистон сув ресурслари бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар бермоқда.
Тегишли фармон кеча, 24 сентябрь куни видеоселектор йиғилишида имзоланган.
Туркманистон Президентининг фармони билан Сув ресурслари бўйича давлат қўмитаси раиси вазифаларини вақтинча бажариш Язмирадовнинг ўринбосари Жошмират Седековга топширилди.
Маълумот учун, 2012 йилда Язмиродов навбатдаги Президентлик сайловларида Бердимухамедовнинг рақибларидан бири бўлган ва 1,07 фоиз овоз олиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Язмиродовни вақтинча ишдан бўшатиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь