Бердимуҳамедов Эрдўған номзодини Тинчлик учун Нобель мукофотига кўрсатди

Олам

image

Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номзодини Тинчлик учун Нобель мукофотига кўрсатишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 16 март куни Туркий Давлатлар Ташкилотининг Анқарада бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитида сўз очди. 

У ўзининг Ражаб Тойиб Эрдўған билан дўстлиги 22 йиллик тарихга бориб тақалишини урғулади. 

“Қадрли дўстим Ражаб Тойиб Эрдўған! Биз сиз билан 22 йилдан буён танишмиз. Бу йиллар ичида Туркманистонга кўрсатган ёрдамингиз учун туркман халқи номидан самимий миннатдорлик билдираман”, дейди Бердимуҳамедов.

У, шунингдек, Эрдўған дунёда муҳим сиёсий шахсият эканини айтди. 

Бердимуҳамедов сўзида давом этиб, Эрдўған Тинчлик учун Нобель мукофотини олишга лойиқ раҳбар эканини билдирди. 

“У нафақат ўз халқи, балки бутун мусулмон халқларининг тинч-тотув яшаши учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Эрдoған минтақада ва дунёда тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва халқаро муносабатларда ўзаро тушунишни таъминлаш борасида улкан ишларни амалга оширмоқда. Буларни инобатга олган ҳолда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатамиз ва бу йўналишдаги барча таклифларни қўллаб-қувватлаймиз. Эрдўған ҳақиқатан ҳам ушбу халқаро мукофотга лойиқ бошқарувчи”, дейди Туркманистоннинг собиқ Президенти.

Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон тез орада Туркий Давлатлар Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлишини айтиб, ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар раҳбарларини Туркманистонга таклиф қилди. 

“Агар қонунчилигимиз такомиллаштирилса, Туркманистон туркий оила қаторига қўшилиши мумкинлигига ишонаман”, дейди сиёсатчи. 

Бердимуҳамедов, шунингдек, Марв шаҳрини 2024 йилда туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилишни ҳам таклиф қилди. 

Туркманистон раҳбари февраль ойидаги зилзилалар ҳақида гапирар экан, турк дунёси бирлиги муҳимлигини қайд этди.  

“Оғир кунда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак, бундай кунда яқин бўлишимиз керак”, дейди у. 


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий Давлатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made