Бензема ва Канте яна бир футболчини Саудияга “тортяпти” 

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рафаэль Варан фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sports Zone” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия клуби вакиллари аллақачон 30 ёшли франциялик футболчининг яқинлари билан боғланган, бироқ Варан Саудия клуби таклифни рад этган ва у яна камида бир мавсум Европада қолиш истагини билдирган.

Унинг терма жамоадаги собиқ жамоадошлари Карим Бензема ва Н'Голо Канте футболчини кўндиришга уринмоқда.

Қайд этилишича, ПСЖ аъзоси Маркиньос ҳам “Ал-Иттиҳод”нинг қисқа трансфер рўйхатида, лекин у билан муросага келиш осон бўлмаяпти, чунки ҳимоячи ПСЖ сардори ва Францияда жуда бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Маълумот учун, Варан 2021 йилнинг июлида “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. Футболчи ўтган мавсум клуб сафида умумий 34 та ўйинда майдонга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Маркиньос Рафаэль Варан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг