Бензема Ла Лиганинг энг яхши тўпурарлари рейтингида юқорилади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лигадаги голлари сони бўйича  “қироллик клуби” афсонаси Раулга етиб олди.

“Реал Мадрид”нинг 35 ёшли форварди чемпионатнинг 18-турида “Атлетик” дарвозасига гол урди. Бу Каримнинг Ла Лигадаги 228-голи ҳисобланади. Француз мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси Раулга етиб олиб, чемпионатдаги тўпурарлар рўйхатида 5-поғонага кўтарилиб олди.

Уго Санчес (234), Телмо Сарра (251), Криштиану Роналду (311) ва Лионель Месси (472) Ла Лигада франциялик футболчидан кўпроқ гол урган.

23 январь куни Испания Ла Лигасининг 18-турида “Атлетик” – “Реал” учрашувида “қаймоқранглилар” 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Бензема баҳснинг 24-дақиқасида гол урди. “Реал”нинг ўйиндаги иккинчи голига германиялик Тони Кроос муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Бензема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made