Бензема дунёнинг энг кучли ҳужумчиси – Илкай Гюндоган

Спорт 4719
image

“Реал Мадрид”нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземада “Олтин тўп”ни ютиш учун барча фазиатлар мавжуд. Бу ҳақда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган “Sport1” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Энди Бензема Левандовски билан бирга дунёнинг энг яхши ҳужумчилари ҳисобланади. Бензема иккала оёқ ва бош билан яхши ўйнайди. Ўйлайманки, Карим илгари паст баҳоланган. Бензема танқидчиларга уларнинг гаплари нотўғри эканлигини кўрсатмоқда. Карим узоқ вақт давомида Криштиану Роналдунинг соясида бўлган бўлса, энди унга муносиб эътибор қаратилмоқда. Унинг эришган ютуқлари Бенземани дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида аташга имкон беради. Каримда “Олтин тўп”ни олиш учун зарур бўлган барча фазилатлар мавжуд”, деган Гюндоган.

Эслатиб ўтамиз, UEFА Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк учрашуви “Манчестер Сити” – “Реал” 26 апрель куни Манчестер шаҳрида (Англия) бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 4 май куни Мадридда (Испания) бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.9
t
×