Беморга жигар кўчириб ўтказиш учун шифокор марафончилар билан югурди
Олам
−
05 Март 2023
7681Американинг Пенсильвания штатидаги Филадельфия шаҳрида яшовчи шифокор тирбандликда қолган машинадаги жигарни беморга кўчириб ўтказиш учун деярли бир километр югурди. Бу ҳақда “Fox 29” хабар берди.
Жарроҳ Адам Бодзин беморга жигар трансплантациясини амалга ошириши керак эди, бироқ органни олиб кетаётган машина тирбандликда қолиб кетганини билган. Тирбандлик минглаб югурувчилар иштирок этган Филадельфия марафони сабабли шифохона атрофидаги йўллар ёпилгани туфайли вужудга келган.
Оқ халат ва жарроҳлик ҳимоя воситаларини кийиб олган Бодзин органни олиб келиш учун ўзи югуришга қарор қилган. У 66 ёшли беморига жуда зарур бўлган жигарни етказиб келиш учун марафончилар ўртасида қарийб бир километр югурган.
“Марафон трассасини кесиб ўтишдан олдин полициячига қўл силкитдим. Яхшиямки, агар жигарни олиб келсам, у мени қайтариб шифохонага олиб кетишга рози бўлди. Мен контейнер билан югурганимда одамлар менга ғалати қарашди деб ўйлайман”, дейди жарроҳ.
Ўша куни операцияга тайёр бўлган бемор Чарльз Роу шифокорнинг югурганини операция муваффақиятли ўтказилгандан кейингина билган.
“У ажойиб. У ҳақиқатан ҳам ажойиб шифокор. У ўз бурчини бажариш учун ҳамма нарса қилди”, дейди бемор.
LiveБарчаси