Белтепадаги авария ортидан уч туман иссиқлик тизимидан узилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Белтепа мавзесидаги кўп қаватли уйларга олиб борувчи ички йўллар остидан ўтган иситиш қувурлари ёрилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳодиса натижасида Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур тумани иссиқлик тизимидан узилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Белтепа мавзесида, 400 диаметрлик иссиқлик қувурларида авария содир бўлиши натижасида, туманнинг айрим ҳудудларда иссиқлик энергиясини узатиш вақтинча тармоқдан узилди. Мавжуд иссиқлик қувури муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли юзага келган вазият айни вақтда бартараф этилмокда ва  қувурнинг носоз қисми янгисига алмаштирилмокда. Бугун кеч соат 22:00 да аҳоли ҳонадонлари яна иссиқлик тизимига уланади.

Шунингдек, бугун соат 17:00 да 9-сонли қозонхонанинг (Тошкент вилояти, Назарбек КФЙ худудида жойлашган)  800 диаметрли қувурида узилиш юзага келганлиги сабабли Учтепа ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудуларида иссиқлик таъминотида вақтинча узилиш кузатилади.

Айни пайтда муаммо бартараф этилмокда ва 5 декабрь, соат 05:00 га қадар таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилади хамда 07:00 га аҳоли хонадонлар яна иссиқлик тизимига уланади”, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Қайд этилишича, мазкур узилишларни тезкорлик билан бартараф этишга, зарур миқдордаги техникалар ва мутахассислар жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Белтепа Иссиқлик қувури

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар