Беларусь ва Тошкент шаҳри ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 86,5 млн АҚШ долларига етди
Жамият
−
17 Апрель 2019 3215 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Минск шаҳри ижроия қўмитаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликка оид келишув имзоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент ва Минск муносабатлари ҳақида сўз юритганда, ўтган йили Беларусь республикаси ва пойтахтимиз ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 86,5 млн АҚШ долларини ташкил этганлигини қайд этиш жоиз. Тошкентда Беларусь капитали асосидаги 32 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг имкониятлари кенг бўлиб, томонлар ҳамкорликда янги корхоналарни ташкил этиш, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини муҳокама этишмоқда.
Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь