Бельгияда ёғочдан 25 қаватли бино қурилади

Бу қизиқ

image

Бельгияда кўп қаватли ёғоч билан қопланадиган “Бан” биноси лойиҳалаштирилди. Лойиҳа япониялик меъмор Cигеру Бан томонидан ишлаб чиқилган. Бу ҳақда “Dezeen” сайти хабар берди.

2025 йилда қуриб битказилиши режалаштирилаётган “Ban” биноси 25 қаватдан иборат бўлади. Бино жами 295 та хонадонни ўз ичига олади. Иморатнинг ўзига хос томони ҳали дунё архитектурасида кузатилмаган янгича ёндашув бино тўлиқ ёғоч билан қопланади. Бу эса одамларнинг табиатга яқинлашиши ҳамда атроф-муҳитда тоза ҳавони сақлаб қолишга ёрдам беради.

Лойиҳага кўра бино ёнғин хавфидан анча йироқ бўлади, чунки ёғочлар ёнувчанликка қарши бўёқлар билан қопланади. Бино қуриш жараёнида фақат учта қурилиш ашёси ёғоч, бетон ва пўлатдан фойдаланилади. Шунингдек, бино атрофида япон боғи андозаси каби тош, қум, сув ва ўсимликдан ташкил топган минималистик руҳдаги дам олиш майдони ҳам лойиҳалаштирилган.

Маълумот учун, Япониялик меъмор Cигеру Бан 2014 йилда “Pritzker” архитектура мукофотини қўлга киритган. У лойиҳалаган биноларнинг аксариятида ёғочли дизайнни кўриш мумкин.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг