Беларусда Лукашенкони қўллаб-қувватламаган орган ходимларига жиноий иш очилди
Олам
−
06 Март 2021
3869Беларусь Бош прокуратураси мамлакатни тарк этган собиқ хавфсизлик хизмати ходимлари – BYPOL ташкилоти вакилларига қарши жиноий иш қўзғатди, деб хабар бермоқда прокуратура веб-сайти.
Хусусан, прокуратура собиқ ходими Олег Талерчик ва терговчи Игор Лобанга қарши жиноят иши қўзғатилган.
“Ушбу фуқаролар Интернет-ресурсдаги видеоконференция пайтида жамиятдаги қарама-қаршиликларни қўзғатиш учун ўзларининг баёнотлари билан тингловчиларни ижтимоий мансублик асосида душманлик ва ихтилофга ундади” дейилади хабарда.
BYPOL – Президент Александр Лукашенкони қўллаб-қувватламаган ва норозилик намойишлари пайтида истеъфога чиққан хавфсизлик ходимлари томонидан яратил0ган ташкилот.
Жорий йилнинг январь ойи ўрталарида BYPOL маълум аудиоёзувни эълон қилди, унда овози Беларусь Ички ишлар вазирлигининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси собиқ раҳбари Николай Карпенков ( энди Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони) тарқатилган намойишчиларга “ё майиб қил, ёки ўлдир”, деган буйруқ берганини эшитиш мумкин.
LiveБарчаси