Беларусда конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказилмоқда
Олам
−
27 Февраль 2022
6749Бугун, 27 февраль куни Беларусда мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича овоз бериш учун референдум ўтказилмоқда.
Мамлакат бўйлаб сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:00 да очилди ва 20:00 гача ишлашни давом эттиради. Беларусда жами 5510 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларда мамлакат фуқаролари референдумда қатнашиши мумкин. МСК маълумотларига кўра, референдум иштирокчилари рўйхатига 6 миллион 818 минг 948 киши киритилган.
Энг кўп сайлов участкалари Гомел ва Минск вилоятларида (мос равишда 977 ва 929 та) ташкил этилган. Шунингдек, Брест вилоятида 883 та, Витебск вилоятида 714 та, Могилев вилоятида 707 та, Гродно вилоятида 608 та ва Минск шаҳрида 692 та сайлов участкалари мавжуд. Улардан 217 таси санаторийлар, диспансерлар, шифохонаар ва бошқа тиббиёт муассасаларида, 12 таси эса ҳарбий қисмларда жойлашган.
Мамлакатда муддатидан олдин овоз бериш 22 февралда бошланган ва 26 февралгача давом этган.
Беларусь фуқароси Александр Лукашенко референдумда ўз овозини бериб бўлди.
LiveБарчаси