Беларусда блогер қамалиши сабаб тартибсизликлар бўлиб ўтди (видео)
Олам
−
01 Июнь 2020
5345Беларусда сайловлар олдидан вазият жиддий тусга кирмоқда. Жорий йилнинг 29 май куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари президентликка номзодлар учун имзо тўплаш мақсадида ўтказилган пикет пайтида Гродно майдонида блогер Сергей Тихановский ва яна тўққиз кишини ҳибсга олдилар. Бу ҳақда "Беларусь 1" телеканалида якшанба куни ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, криминал полиция бошлиғи Геннадий Казакевич маълум қилди.
Ҳибсга олиш пайтида у ерга йиғилган одамлар блогерни полициядан ҳимоя қила бошлаганлар. Шундан сўнг полиция ва одамлар ўртасида тўқнашув юзага келган. Бироздан сўнг бошқа полициячилар пайдо бўлиб, блогерни қўлга олиб, идорага олиб кетишган.
"Сайловлар арафасида вазият жиддий равишда қизиб кетганини таъкидлаймиз. Гап жамоат тартибини ёки сайлов қонунчилигини бир маротаба бузилиши ҳақида эмас. Биз олдиндан режалаштирилган ва тайёрланган ҳаракатларни кўрмоқдамиз", дейди Геннадий Казакевич.
Унинг сўзларига кўра, яқинда "парламент сайловларини ўтказган сайлов комиссияси раисларига қарши таҳдидлар" мавжуд. Казакевич Беларусь полициясининг "бундай таҳдидларни имкон қадар самарали бартараф этиш учун" етарли куч ва воситаларга эга эканлиги ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фарғоналик Усмонжон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Жамоатчиликнинг норозилигидан сўнг унинг муддати 15 суткадан 2 суткага ўзгартирилиб озод қилинди.
LiveБарчаси