Беларусда АҚШ санкцияларига қарши намойишлар ўтказилди

Олам 3840
image

АҚШнинг мамлакатдаги давлат компанияларига нисбатан санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарорига қарши Беларусда норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, санкциялар рўйхатига киритилган 15 та касаба уюшма вакиллари ва давлат корпорациялари ходимлари Минскдаги АҚШ элчихонаси олдида пикетга йиғилган. Намойишчилар: “Санкцияларга йўқ деймиз!” дея ўз норозиликларини билдирмоқда.

Беларусь Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Михаил Орданинг таъкидлашича, санкциялар Беларусь корхоналарининг 35 мингдан ортиқ ишчиси ва уларнинг оилаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Орда санкцияларни бекор қилишга чақирди ва АҚШ маъмуриятига тақдим этиш учун элчихона вакилларига хат топширди.

19 апрелда АҚШ ҳукумати Беларусдаги 9 та давлат компаниясига қарши “инсон ҳуқуқларини бузиш” баҳонасида санкцияларни қайта тиклади. Давлат компанияларига қарши санкциялар 2015 йилда бекор қилинганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 152
Рейтинг: 2.9
t
×