Беларусь Ташқи ишлар вазири тўсатдан вафот этди

Олам

image

Кеча, 26 ноябрь куни Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда BelTa вазирлик матбуот котиби Анатолий Глазга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, кеча 2012 йилдан бери Беларусь Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритиб келган Владимир Макей вафот этган.

Унинг вафотига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

Мамлакат Президенти Александр Лукашенко унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Маълумот учун, Владимир Владимирович Макей 1958 йилда Беларуснинг Гродно вилоятида туғилган. 1980 йилда Минск давлат чет тиллар педагогика институтини, 1993 йилда Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академиясини тамомлаган.

У 1999-2000 йилларда Беларусь Ташқи ишлар вазирлигининг умумевропа ҳамкорлиги бўлими бошлиғи бўлган. 2000-2008 йилларда – Беларусь Президентининг ёрдамчиси, 2008-2012 йилларда – Президент маъмурияти раҳбари бўлган.

2012 йил 22 августдан бери Владимир Макей Беларусь Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган.

Владимир Макей ШҲТ саммити вақтида Ўзбекистонга келган. 14 сентябрь куни республика Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

428

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг