Беларусь Лондондаги элчисини чақириб олди 

Олам

image

Лондоннинг бир қатор нодўстона қадамлари муносабати билан Беларусь ҳукумати Буюк Британиядаги элчисини чақириб олди ва дипломатик вакиллик даражасини пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз маълум қилди.

“Буюк Британия томонидан мунтазам равишда Беларусь фуқаролари ва юридик шахсларига максимал даражада зарар етказишга қаратилган бир қатор нодўстона қадамлар муносабати билан мамлакатимизнинг Лондондаги дипломатик миссияси даражасини вақтинчалик тушириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейди Глаз.

Унинг қайд этишича, элчининг чақириб олиниши Минск Лондон билан алоқа каналларини ёпаётганини англатмайди.

“Ҳозирги ички сиёсий шоу якунланганидан ва Британия ҳукуматида ўзларининг шахсий рейтинги учун эмас, балки Буюк Британия халқи манфаати ва Европа минтақасида барқарорлик манфаатлари йўлида ҳаракат қиладиган масъулиятли сиёсатчилар пайдо бўлганидан сўнг, мулоқотни тиклаш ҳамда тўлақонли дипломатик иштирок учун зарур шарт-шароитлар бўлади”, дея қўшимча қилган ТИВ матбуот котиби.

Беларусларга, корхоналар ходимларига, мамлакат иқтисодиёти ва молия тизимига нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар жорий этилгани, Беларусь журналистлари ва оммавий ахборот воситаларининг ишини чеклаш, "Белавиа" авиакомпаниясининг парвозларини асоссиз тақиқлаш, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси йиғилиши учун Беларусь парламентарийларига виза беришдан ихтиёрий равишда воз кечиш ва бошқа ноқонуний чеклаш чоралари "ҳозирги босқичда тўлиқ мулоқотга йўл қўймайди".

Глазнинг сўзларига кўра, содир бўлаётган барча ҳодисаларга қарамай, "беларусликлар инглизлар билан яхши муносабатлар ва алоқаларни сақлаб туришади.

"Бу бизга келажакка маълум бир оптимизм билан қараш имконини беради. Буюк Британия билан конструктив ҳамкорликни тиклаш имкониятларини кўрганимизда, тегишли қарор қабул қиламиз", дея хулоса қилган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг