Беларусь иқтисодиётидаги энг катта муаммо маълум бўлди 

Олам

image

Беларусдаги норозилик ҳаракатлари мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун йўлидаги муаммога айланди. Беларусь Президентининг молиявий ва кредит масалалари бўйича ёрдамчиси Валерий Бельский шундай баёнот билан чиқди.

Унга кўра, мамлакат аҳолисининг норозилик ҳаракати иқтисодий ривожланиш учун хавф туғдиради. 

"Баъзи фуқароларимиз ўзларини давлатга қарши қўйганида иш ташлашга, солиқ тўламасликка, депозитлардан маблағ олишга чақирган", деган Бельский. 

Унинг таъкидлашича, Республика дуч келган норозиликлар унинг иқтисодиёти учун "энг қийин" муаммога айланган. 

Маълумот ўрнида, Беларусда Республика Марказий сайлов комиссияси Александр Лукашенкони 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилганидан кейин норозилик намойишлари бошланди. 

Мухолифат номзодларининг барча штаб-квартиралари уларнинг расмий натижаларини тан олмасликларини эълон қилди. 

Кейинчалик президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакатда ҳокимиятнинг ўтишини осонлаштириши керак бўлган Мухолифат Мувофиқлаштирувчи Кенгаши тузилганини эълон қилди. Лукашенко эса Ғарб давлатларини намойишларда айблаб, кенгаш аъзоларига қарши жиноий иш қўзғатилишини талаб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг