Беларусь бургага аччиқ қилиб, кўрпа куйдиряпти

Олам

image

Беларусь ҳукумати Европа Иттифоқи (ЕИ) автомобилларини мамлакатга олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда Беларусь Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИ) божхона чегараси орқали республика ҳудудига автотранспорт воситаларини олиб ўтишни тақиқлаш бугун, 16 апрель куни соат 00:00 дан бошлаб амал қилади. 

Шу билан бирга, ҳокимият бир нечта истисно ҳолатларни тақдим этган. Жумладан, ЕИдан транспорт воситаларига муайян назорат-ўтказиш пунктлари орқали юк операциялари ва тиркамалар учун махсус ажратилган жойлардан мамлакатга киришига рухсат берилади. Бу нуқталарда товарлар Беларусь ва Россия автомобилларига қайта юкланади. 

Бу каби жойларнинг рўйхати аллақачон тузилган, аммо Беларусь Транспорт вазирлиги келажакда уни кенгайтириш мумкинлигини урғулаган. Бошқа шунга ўхшаш пунктлар департамент билан келишилган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Шунингдек, 23 апрелга қадар ушбу чеклов ЕИда рўйхатдан ўтган, лекин белгиланган муддатдан аввал мамлакатга кирган автомобилларга тааллуқли эмас. Бундан ташқари, почта ва тирик ҳайвонларни ташувчи транспорт воситалари чекловларсиз ишлайди.

Аввалроқ, Беларусь ҳукумати қатор муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини республика ташқарисидан олиб чиқишга қатъий чекловлар ўрнатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг