Беларусь Ҳукумати истеъфога чиқди

Олам 17569
image

Бугун, 17 август куни Беларусь Республикаси Ҳукумати истеъфога чиқди. Бош вазир Роман Головченко ваколатларни топшириш тўғрисида қарор чиқарди.

Бир вақтнинг ўзида Президент Александр Лукашенко ҳукумат тасдиқлангунча амалдаги ҳукумат фаолиятини давом эттириши тўғрисида фармонни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни президентлик сайлови ўтказилди. Унда 26 йилдан бери иқтидорда қолаётган Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,12 фоиз овоз тўплади. Мухолифат сайлов натижаларини тан олмади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 941
Рейтинг: 3
t
×