Бельгия қиролининг автомобили ҳужумга учради

Олам

image

Бельгия қироли Филипп Брюсселдаги тартибсизликлар вақтида шикастланишига оз қолди. RTBF`нинг маълум қилишича, монархнинг автомобили полиция ходимлари ҳаракатидан норозилар тўпланган туманга бориб қолган.

Намойишчилар қиролнинг автомобилини кўриб, “қирол, бу қирол” деб бақира бошлаган. Кейин уни тошбўрон қилишган.

Брюсселдаги намойишлар 23 ёшли гвинеялик Иброҳимнинг ўлимидан кейин бошланди. Ёш йигит карантин қоидасини бузгани учун шаҳар кўчаларидан бирида ҳибсга олинган. Бўлинмада унда юрак ҳуружи юз берган. Тез тиббий ёрдам жуда секин келган ва йигит вафот этган.

Кеча, 13 январь куни Шимолий вокзалда норозилик намойишлари бошланди ва унинг иштирокчилари полиция ходимларини ҳақорат қилиб, уларга тош отишни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг