Бекзод Мавлонов Президент маслаҳатчиси бўлди 

Жамият

image

Бекзод Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Бекзод Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди”, дейди Асадов. 

Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Бекзод Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент маслаҳатчиси Бекзод Мавлонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар