Бектемирдаги маҳаллада дрифт учун трасса қурилади

Жамият

image

Тошкент шаҳринг Бектемир туманида ёшларга дрифт уюштириш учун трасса қурилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, ёшларга “дрифт” ва “драг-рейсинг”(бурилиш техникаси ва автоспорт тури, йўлда тезлик ва бурчакни максимал даражада ушлаб туриш учун бошқариладиган усуллардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар) уюштириш учун Бектемир тумани “Шоназар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ер участкаси ажратилади.

Белгиланишича, ажратиладиган ер участкаси:

•    аҳоли яшаш жойидан ташқарида жойлашганлигига;

•    “дрифт” ва “драг-рейсинг” иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига, уларнинг дрифт уюштириш учун ўзлари билан олиб келган автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишлари учун шароит яратилишига;

•    томошабин сифатида келган шахсларга қулай шарт-шароит яратилиши, хавфсизлик чоралари кўрилишига;

•    ҳудудга ташриф буюрувчиларнинг (хизмат кўрсатувчи, иштирокчи, томошабин ва ҳ.к.) шахсий автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ, сервис ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда жиҳозланган тиббий ёрдам кўрсатиш станцияси учун мавжуд шарт-шароитлар яратилишига;

•    ёшларга “дрифт” ва “драг-рейсинг” учун ажратиладиган ер участкаси давлат ва хусусий шерикчилик асосида хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, уларга тендер асосида бериш ва ҳудудни замонавий жаҳон стандартларига мос равишда бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг