Бектемир Мелиқўзиев рақибини мағлубиятга учратди

Спорт

image

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда ташкил этилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Проф боксда ўзининг 9-жангини ўтказаётган Бектемир Мелиқўзиев россиялик Сергей Екимовга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

Мелиқўзиев сўнгги бор америкалик Габриэль Росадога нокаут эвазига мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Шунингдек, оқшом доирасида Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0), Ҳасанбой Дўсматов (3-0-0) рингга кўтарилади.

Исроил Мадримов – Мишел Соро (35-2-1 24 КО)
Шаҳрам Ғиёсов – Кристиан Кориа (29-8-2, 13 КО)
Ҳасанбой Дўсматов – Ҳосе Ривас (18-12-4, 10 КО)


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг