Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви кескин тус олди. Тушлик бекор қилинди

Олам 11411
image

Оқ уй берган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР давлат Кенгаши раҳбари Ким Чен Иннинг Ханойдаги учрашувида кутилган натижага эришилмади. Музокаралар режалаштирилганидан олдинроқ тугатилди ва биргаликда имзоланган ҳужжатлар маълум қилинмади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда. 

Бугун, 28 февраль куни маҳаллий вақт билан 14:00 бўлиб ўтиши режалаштирилган давлат раҳбарлари иштирокидаги тушлик бекор қилинди. Трамп ва Ким Чен Ин саммит олиб борилаётган "Sofitel Legend Metropole” меҳмонхонасини аллақачон тарк этишди. Дональд Трампнинг журналистлар билан матбуот анжумани икки соат олдин ўтказилиши белгиланди. Жадвалдаги ўзгаришлар сабаблари ҳали маълум қилингани йўқ.  

Оқ уй хабарига кўра, Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ядросизлантириш чоралари тўғрисида “яхши ва конструктив учрашув” олиб боришди. АҚШ президент маъмурияти котибаси Сара Сандерснинг сўзларига кўра, айни вақтда умумий келишувга эришилмади, аммо икки давлат раҳбарларининг келгуси учрашувлари кутилмоқда. 

АҚШ ва КХДР раҳбарларининг саммити кеча, 27 февраль куни Вьетнамда бошланган эди. ОАВ Пхеньяннинг ядро қуролидан воз кечиши, икки давлатнинг бу йўлдаги келгусидаги вазифалари тўғрисидаги “Ханой декларацияси” имзоланишини кутган эди.  

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 263
Рейтинг: 3
t
×