Бекободда сув тошқини юз берди
Жамият
−
30 Апрель 2020
12909Тошкент вилояти Бекобод туманида 2020 йил 29-30 апрель кунлари сув тошқини содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да Бекобод тумани ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Навбаҳор” ҳудуди, 1-бўлим, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сардобсой” (бошланиш қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида) сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олиниб, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи томонидан зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилмоқда.
Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган.
Аввалроқ, Бухоро вилоятига Туркманистон ҳудудидани кириб келган кучли шамол ёпирилгани ва кўплаб талафотлар келтиргани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси