Бекободда МФЙ раиси нафақа пулларини маҳаллада яшамайдиганларга тарқатиб юборди
Жамият
−
08 Август 2020
9501Тошкент вилоятининг Бекобод туманида маҳалла раиси ўз ҳудудида яшамайдиган фуқароларга сохта маълумот асосида нафақа пули тарқатди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, туманда олиб борилган текширувда МФЙ раиси Х.Ғ. ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган. Шу асосда ҳақиқатда мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага эҳтиёжи бўлмаган 26 нафар фуқароларга жами 101,5 млн сўм нафақа пуллари тайинланган.
Шундан 31,6 млн сўм фуқароларга асоссиз тўлаб берилган. Текширув натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинган.
Ҳозида ушбу ҳолат юзасидан маҳалла раиси Х.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади прокуратура хабарида.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси