Бекобод тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди

Жамият

image

Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари қўлга олинди. Бу маълумотни QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Айни вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари Бекобод туман ИИБда бўлиб турибди.

Ҳамкорликда ўтказилган тадбирда туман ИИБ ўринбосари пора олаётганда қўлга тушган. У фуқарога Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан очилган жиноят иши бўйича ёрдам бериш учун унинг акасидан пора талаб қилган. 5 000 АҚШ доллари олаётганда ушланган.

Ҳозирда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берамиз.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Бекобод

Баҳолаганлар

344

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг