“Бек барака” бозорида ИИБ ходими кекса аёлга куч ишлатдими? Расмий изоҳ берилди
3-саҳифа
−
23 Январь 2023
10001Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Бек барака” бозорида Ички ишлар ходимлари кекса аёлга куч ишлатиб, буюмларини олиб қўйгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 январь куни Зангиота тумани “Бек барака” савдо мажмуаси ҳудудида содир бўлган.
Аниқланишича, савдо мажмуаси олдидан ўтган, автомобиллар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлнинг қатнов қисмида ва пиёдалар ўтиш йўлагида, бир неча фуқаро ёйма савдо ташкил қилган. Оқибатда йўлда тирбандликлар юзага келган. Шунингдек, пиёдалар йўлагида ҳам савдо қилиниши йўлдан ўтувчиларга ноқулайлик туғдирган.
Ушбу сотувчиларга бозор ичкарисидан жой ажратиб берилган бўлсада, йўл ёқасида ишлаш давомли бўлгани учун ҳудуддан ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, пиёдалар ва бозор маъмурияти томонидан тегишли ташкилотларга бир қанча мурожаатлар келиб тушган.
Муожаатлар юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида бозор маъмурияти ва ёйма савдо билан шуғулланувчилар ўртасида ўзаро тортишув келиб чиққан. Шундан сўнг, воқеа жойига ИИБ ходимлари жалб этилган.
Хизмат фаолияти давомида одамларни тинчлантириш, тартибни сақлашга кескин қаршилик қилиб, жанжал кўтарган аёлнинг буюмлари ва ўзи ИИБга олиб борилган.
“Ҳеч кимга нисбатан тан жароҳати ёки ноқонуний, қўпол хатти-ҳаракатлар қилинмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси юзасидан батафсил ахборот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси