Беқарор вазият: Тўқаев қозоғистонликларни қайта эмлашга топшириқ берди 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматга аҳолини коронавирусга қарши қайта эмлаш кампаниясини бошлашни топширди. Бу ҳақда Республика Президентининг Экибастузда моношаҳарларни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишдаги нутқи якунлари бўйича маълум қилинган.  

“Аксарият давлатлар аҳолини ревакцинация қилишни бошлади. Март ойида фаол кампания бошлаганимизни инобатга олсак, қайта эмлаш муддати бизда ҳам яқинлашиб қолди. Ҳукумат ва вилоятлар раҳбарлари аҳолини қайта эмлаш кампаниясини бошлаши керак”, дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган унинг матбуот хизмати. 

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги эпидемик вазият беқарорлигича қолмоқда — ҳар куни 30 тагача ўлим қайд этилади. 

“Буларнинг барчаси эмлаш даражасининг пасайиши фонида содир бўлмоқда. Тўққиз ой давомида аҳолини қамраб олиш тахминан 40 фоизни ташкил этди”, деган президент. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 февралидан Қозоғистон Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан аҳолини коронавирусга қарши эмлашни бошлади. 26 апрелдан бошлаб Республикада маҳаллий QazVac препарати билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Апрель ойи охирида “Самрук-Казина” Миллий фаровонлик жамғармаси Хитойнинг Sinopharm компаниясидан 1 миллион доза Hayat-Vax вакцинасини харид қилди. 

Июнь ойи бошида мамлакат Хитойнинг Sinovac Biotech фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган 500 000 дозали CoronaVac’нинг биринчи партиясини олди. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси 15 июль куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир компонентли “Спутник лайт” вакцинасини рўйхатдан ўтказгани ҳақида хабар берди. Август ойи бошида Республикага Sinopharm компаниясидан 1 миллион доза Vero Сell етказиб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон коронавирус

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг