Бегуноҳ одамлар аҳмоқона сабаб билан ўлмоқда – Себастян Феттель
Спорт
−
25 Февраль 2022 5608 1 дақиқа
“Формула-1” бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Себастян Феттель кеча, 24 февраль куни Украинада юз берган воқеалар фонида 2022 йили Россияда ўтказилиши керак бўлган “Формула-1” Гран-присини бекор қилишга чақирди. Феттелга кўра, одамлар аҳмоқона сабаблар учун ўлиб кетмоқда.
“Кеча эрталаб (уруш) хабарни ўқиб, ҳайратда қолдим. Менимча, биз Россияда пойга ўтказмаслигимиз керак. Шахсан мен Россияга бормайман. Бу мамлакатда Гран-при ўтказиш нотўғри. Мен бегуноҳ одамлар ўлаётганидан афсусдаман, улар аҳмоқона сабаб билан ўлмоқда”, деган Себастян Феттель Барселонадаги матбуот анжуманида.
Аввалроқ, “Formula-1” раҳбарияти баёнот эълон қилиб, унда Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани ва Сочида пойга ўтказиш масаласига ҳозирча изоҳ бера олмаслигини билдирган эди.
Маъруф Абдумаликов
Live
Барчаси