Beeline Uzbekistan’га янги бош директор тайинланди
Жамият
−
09 Март 2021
5584Арташес Давтян Beeline Uzbekistan’ янги бош директори этиб тайинланди. У жорий йилнинг 15 мартидан ушбу вазифага киришади. Бу ҳақда VEON компаниялар гуруҳи Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Арташес Давтян Beeline Uzbekistan бошқарувига келган охирги 3 йилдаги учинчи бош директор ҳисобланади. 2015 йилнинг сентябридан компанияга раҳбарлик қилган Дмитрий Шуков ўтган йили лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига келган Сергей Афонин кейинги иш фаолияти VEON компаниялари гуруҳида давом этмаслигини маълум қилди.
Арташес Давтян Beeline Uzbekistan бош директорлигига тайинланишдан олдин Gillette, PepsiCo, Mars ва Yandex.Lavka каби халқаро компанияларда ишлаган.
LiveБарчаси