Беҳзод Мусаев ССВ раҳбарлигидан кетди

Жамият 11369
image

Соғлиқни сақлаш вазирлигини вақтинчалик бошқариб турган Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев мазкур лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда UzA хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Aнварович Мусаевга Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов режали даволаниш учун шифохонага ётқизилганидан кейин, 30 июль куни унинг вазифаларини бажариш вақтинча Беҳзод Мусаевга юкланганди.

Маълумот ўрнида, Aлишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини тугатиб, саломатлиги тикланган ҳолда ўз иш фаолиятини давом эттиришни бошлаган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 318
Рейтинг: 3
t
×