BBC: Сурияда ўрмонларни қасддан ёққан 24 киши қатл қилинди

Олам

image

Сурияда 2020 йилда қасддан ўрмон ёнғинларини юзага келтириш айби билан судланган 24 киши қатл қилинган. Яна 11 киши умрбод озодликдан маҳрум қилинган. 5 нафар вояга етмаган шахслар эса 10 йилдан 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Қайд этилишича, улар 2020 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида мамлакатдаги уруш орқали босиб олинган тоғли ҳудудларда ёнғин чиқарганини тан олган. Мазкур ёнғинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Ўрмонга ўт қўйиш “террорчилик ҳаракати” деб баҳоланган.

Маҳаллий ҳукумат Латақия, Тартус, Хомс ва Хама провинцияларини қамраб олган жами 187 та ўрмон ёнғинларини қайд этган бўлиб, у 280 та шаҳар ва қишлоқларга шикаст етказган. Ёнғинлар қишлоқ хўжалиги учун яроқли 13 минг гектар ер ва 11 минг гектар ўрмонни кулга айлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг