Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари бўлди

Жамият

image

Байрам Пердебаевич Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, бугун, 16 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида чўлларни ободонлаштириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Мажлисга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Аманбай Ўринбоев бошчилик қилган.

Кун тартибидаги масала юзасидан Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бунга қадар Байрам Отемуратов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, Байрам Отемуратов 1977 йилда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида туғилган. 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг аввалги ўринбосари Абатбай Данияров Нукус шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Байрам Отемуратов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг