Байрам кунлари Ўзбекистондаги барча шифохоналар 24 соат узлуксиз ишлайди
Жамият
−
30 Декабрь 2019
4688Янги йил байрами муносабати билан ўзбекистонликлар ҳафталик иш графигига мутаносиб тарзда 31 декабрь, 1 ва 2 январь кунлари дам олади. Байрам кунлари мамлакатдаги барча тиббиёт муассасаларида тегишли жадвал асосида шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг навбатчилик асосида фаолият юритиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Жумладан, ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2351 та амбулатория-поликлиника муассасалари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари ва мавжуд 218 та туғруқ комплексларида байрам кунлари ҳам тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари ва “тез ёрдам” хизмати эса одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиаллари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилади.
LiveБарчаси