Байденнинг сўзлари АҚШ элчисига “бош оғриқ” бўлди

Олам

image

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги кеча, 15 октябрь куни АҚШнинг мамлакатдаги элчисини норозилик билдириш учун идорага чақиртирди. Бунга Президент Жо Байденнинг Покистонни хавфли давлат, деб атаб, унинг ядровий арсенали хавфсизлигига шубҳа билдиргани сабаб бўлди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

Лос-Анжелесда жорий йилнинг 13 октябрь куни Демократик партиянинг маблағ йиғиш маросимида нутқ сўзлаган Байден, Покистон "дунёдаги энг хавфли давлатлардан бири", чунки у "ҳеч қандай бирдамликсиз ядровий қуролга эга" эканлигини айтган эди.

Покистон Бош вазири Шaҳбоз Шариф Байденнинг фикрларига шундай жавоб қайтарди:

“Покистон масъулиятли ядровий давлатдир ва биз ядровий активларимиз Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик талабларига мувофиқ энг яхши кафолатларга эга эканлигидан фахрланамиз. Биз ушбу хавфсизлик чораларини жуда жиддий қабул қиламиз. Ҳеч кимда шубҳа бўлмасин”.

Покистон Ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто-Зардари Байденнинг сўзларидан ҳайратда қолганини ва Шариф билан суҳбатдан сўнг, элчи Дональд Бломни Покистон ТИВга чақирганини айтди.

АҚШ расмийси Блом СNN’га Байденнинг сўзларидан кейин Покистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилганини тасдиқлади. Бу ҳолат минтақадаги америкалик дипломатларни хафа қилди, дейди Қўшма Штатлар вакили.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

637

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг