Байденнинг партиядошлари уни Россия билан муроса қилишга чақирди
Олам
−
25 Октябрь 2022
6713АҚШ Конгрессининг Демократлар партиясидан бўлган бир гуруҳ Президент Жо Байденга мактуб йўллаб, Россия билан Украинадаги урушни тўхтатишга олиб келиши мумкин бўлган тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга чақирди. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри мактуб нусхасига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мурожаат Прамила Жаяпала бошчилигидаги 30 нафар либерал-демократ конгрессмен томонидан тайёрланган.
Хабар муаллифларининг фикрича, Байден Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдамни давом эттириш билан бир қаторда урушни тўхтатиш учун реал асос шартлари бўлган сулҳ келтириб, Россия билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаши керак. Чунки дипломатик ечимнинг муқобили ҳалокатли ва ҳисоб-китобсиз хавфлар билан узоқ давом этадиган уруш бўлади.
Уларга кўра, сулҳ шартлари урушни тугатиш учун бир қатор рағбатларни ўз ичига олиши керак, жумладан, Россияга қарши санкцияларни юмшатиш ва жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда, биринчи навбатда мақбул бўлган эркин ва мустақил Украина учун хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги келишув бўлиши керак.
Нашрнинг қайд этишича, Байденнинг бир гуруҳ партиядошлари биринчи марта уни Украинадаги уруш бўйича курсни тубдан ўзгартиришга чақирмоқда.
Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти демократ конгрессменларнинг мактубини шарҳлар экан, улар Жо Байден ҳамон Россия билан тўғридан-тўғри музокараларга қарши эканини очиқ айтган.
Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг айтишича, Украина иштирокисиз Россия билан музокаралар ўтказиш ҳали ҳам имконсиз.
Ўз навбатида, Давлат департаменти Матбуот котиби Нед Прайснинг айтишича, АҚШ Россиянинг мулоқот ва дипломатик саъй-ҳаракатларга тайёрлигидан ҳеч қандай аломат кўрмаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь