Байденнинг импичментига оид ҳужжат АҚШ Конгрессига тақдим этилди
Олам
−
14 Июнь 2023
7799АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Лорен Боберт мамлакат жанубий чегараларини ҳимоя қила олмагани учун АҚШ Президенти Жо Байденга қарши импичмент бўйича тегишли ҳужжатларни конгрессга киритди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
"Жо Байден жанубий чегарамизни қўриқлаш бўйича ўзининг конституциявий бурчини тўлиқ бажара олмади. Шу сабабли, мен ҳозиргина уни лавозимидан четлаштириш учун импичмент бўйича ҳужжатларни тақдим қилдим", деб ёзган Боберт.
Ўтган ҳафта Вакиллар палатасининг бир гуруҳ аъзолари Байденга қарши тергов доирасида ФҚБдан дастлаб сўралган ҳужжатни кўриб чиқди, шундан сўнг конгрессмен Маржори Тейлор Грин Президентни импичмент жараёни, жиноий тергов орқали лавозимидан четлаштиришга ва қамоққа олишга чақирди.
Байденнинг ўзи унга қўйилган айбловларни коррупцияга оид фантастика билан боғлиқ деб атаган.
LiveБарчаси