Байденнинг iCloud'и бузиб кирилди. Унда “номақбул контент” борлиги айтилмоқда

Олам 12732
image
-

АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденнинг  iCloud аккаунти ҳафта охирида 4Chan онлайн форуми фойдаланувчилари томонидан бузиб кирилгани айтилмоқда.

Оқ уй раҳбарининг ўғлига тегишли экани айтилаётган аккаунтда “номақбул контент” борлиги аниқланган. Хусусан, ҳар хил мазмундаги матнлар, фотосуратлар ва видеолар, жумладан, гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш ва жинсий фаолиятни акс эттирувчи далиллар ҳақида гап кетмоқда. 

Шунингдек, Хантер Байден отасининг телефон рақамини “Педо Питер” номи билан сақлаб қўйгани айтилмоқда. 

Шундан сўнг, АҚШ Махфий хизмати расмийлари Хантер Байденнинг iCloud'ини бузиб кирилганидан “хабардор эканликларини” маълум қилган. 

“Айни пайтда биз  тергов ҳаракатлари ҳақида очиқчасига изоҳ бера олмаймиз, аммо сизни ишонтириб айтаманки, Махфий хизмат бошқа федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамкорлари билан жаноб Байденга оид ижтимоий тармоқлардаги постлар ва айбловлардан хабардор”, дейди АҚШ разведкаси вакили Энтони Гульельми.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 624
Рейтинг: 3
t
×