Байден Зеленский билан гаплашиб, уни умидвор қилди
Олам
−
11 Март 2022
16215АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 11 март куни Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Украинага ёрдамни кучайтириш ҳақида гапирди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг музокаралари якунлари бўйича Оқ уй томонидан берилган ёзма баёнотда айтилади.
“Президент Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленский билан ўз мамлакатини Россиянинг асоссиз ва сабабсиз ҳужумидан ҳимоя қилишда давом этаётган Украина халқини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди”, дейилади матнда.
Президент Байден Қўшма Штатлар Украинага хавфсизлик, гуманитар ва иқтисодий ёрдамни қандай оширишда давом этаётганига эътибор қаратган. У, шунингдек, Украина Президентига АҚШ G7 ва ЕИ билан келишилган ҳолда Россия учун харажатларни оширишда давом этиши учун бугун амалга оширадиган ҳаракатлари ҳақида маълумот берган.
Украина Президент Владимир Зеленский ҳам Twitter’даги саҳифасида Байден билан суҳбати ҳақида хабар қолдирди.
“Биз Украинани мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлаш ва Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтириш бўйича кейинги қадамлар ҳақида келишиб олдик”, дейди Украина Президенти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь