Байден ва Си Цзиньпин келаси ҳафта учрашув ўтказади – ОАВ
Олам
−
10 Ноябрь 2021
3638АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказади. Бу ҳақда “Bloomberg” ва “Reuters” манбаларига таяниб, хабар берди.
“Bloomberg” маълумотига кўра, саммит келаси ҳафта ўтказилади, аниқ кун ҳамон белгиланмаган. “Reuters” эса келаси ҳафтани учрашув ўтказиш учун энг яқин муддат сифатида кўрсатган.
Саммит чоғида Ченгдудаги АҚШ ва Хюстондаги ХХР консулликларининг фаолиятини қайта тиклаш масаласи кўтарилмайди. Қўшма Штатлар ХХРга қарши интеллектуал мулкни ўғирлаш айбловлари ортидан 2020 йил июль ойида Хитой консуллигини ёпишни буюрганди, шундан сўнг Хитой симметрик чоралар кўрган.
Виртуал саммит ўтказиш бўйича келишувга октябрь ойида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ва ХХР Марказий ташқи ишлар комиссияси директори Янг Сзечи ўртасидаги музокаралар натижасида эришилган эди. Сентябрь ойида “Financial Times” манбалари Си Цзиньпин Жо Байденнинг юзма-юз учрашув таклифини рад этгани ҳақида хабар тарқатганди. Бироқ Байден бу иддаоларни рад этган.
LiveБарчаси