Байден ва Путин яна учрашиши мумкин. Қачон?
Олам
−
10 Ноябрь 2021
4240Россия Президенти Владимир Путин Америка Президенти Жо Байден билан келаси йил бошида учрашиши мумкин. Бу ҳақда “Коммерсантъ” манбаларга таяниб хабар берган.
Таъкидланишича, жорий йил охирига қадар давлат раҳбарлари видеоконференция форматида суҳбат ўтказиши мумкин.
“Тафсилотлар ҳали тўлиқ келишиб олинмаган, шунинг учун Кремль ҳам, Оқ уй ҳам тафсилотларни ошкор қилишга шошилмаяпти”, дейилган хабарда.
Тахминларга кўра, Путин ва Байден июнь ойида Женевада бўлиб ўтган саммитда эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилишни режалаштирган.
Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон икки етакчи ўртасидаги учрашув зарурлигини тушунади, бироқ ҳозирча аниқ муддат йўқ.
Ўз навбатида, Оқ уй ҳам Россия ва АҚШ Президентлари ўртасида йил охиригача суҳбат бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги биринчи учрашув жорий йилнинг 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтди. Россия ва Қўшма Штатлар киберхавфсизлик, маҳбуслар алмашинуви ва қурол назорати бўйича маслаҳатлашувларни бошлаш ниятида эканликларини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь