Байден ва Обама Трампга қарши сайловолди “жангга” киришди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден, собиқ Президент Дональд Трамп, яна бир собиқ етакчи Барак Обама ва Республикачилар партиясидан Мехмет Оз жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтадиган Оралиқ сайловлардан олдин Пенсильванияда сайловчилар билан учрашди. Байден сайловларда Демократлар ютқазадиган бўлса, бу узоқ йиллик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Трамп эса Республикачиларнинг катта ғалабасини башорат қилган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

Амалдаги Президентнинг таъкидлашича, сайловлар натижаси мамлакатни йиллар давомида шакллантиради. Натижани шакллантириш эса америкаликларнинг қўлида.

“Одамлар, ҳаётимиздаги энг муҳим сайловлардан бирига уч кун қолди. Натижа мамлакатимизни ўнлаб йиллар давомида шакллантиради. Бу эса сизнинг қўлингизда. Бу танлов Американинг икки хил қарашлари орасидаги танлов”, деган Байден ўз тарафдорларига.

Дональд Трамп ҳам Питцбургдан жануби-шарқда жойлашган Латроб (Пенсильвания) шаҳрида тарафдорларига Демократларнинг инфилацияга қарши кураши ва таълим дастурларигача бўлган бир қатор эътирозларини санаб ўтган. Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, одамлар Американи вайрон бўлишидан тўхтатиш учун Республикачиларга овоз бериши керак.

“Мамлакатимиз вайрон бўлишини тўхтатиб, “Америка орзуси”ни сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, 8 ноябрь куни республикачиларга кўп овоз беришингиз керак”, деган Трамп.

Айрим манбаларга кўра, Оралиқ сайловлардан кейин Дональд Трамп Оқ уйга қайтиш учун АҚШ Президентлигига кетма-кет учинчи марта ўз номзодини илгари суришга тайёрланмоқда. У 2020 йилги Президентлик сайловида Байденга ютқазганини ҳануз тан олмайди. Трампнинг сайловлар адолатсиз ўтгани борасидаги иддаоларини суд ва бир-неча давлат идоралари рад этган бўлса-да, у ҳамон ўзининг сайловда ғолиб бўлганини айтади.

Суд Трампнинг сайловдаги фирибгарлик даъволарни рад этганига қарамай, Республикачи сайловчилар, айрим конгрессменлар ( кўпроқ Республикачилар партиясидан) ва губернаторлар ҳамон унинг арз-додини тўғри деб ҳисоблайди.

Шунингдек, у 2024 йилги президентлик сайловлари ҳақида ҳам тўхталиб, “биз бу ғўзал уйни қайтариб оламиз”, деган.

Пицбург шаҳри (Пенсильвания) марказида тарафдорлари олдида сўзлаган Обама Демократлар палатаси спикери Нэнси Пелосининг турмуш ўртоғи Пол Пелосига қарши сиёсий сабабларга кўра уюштирилган ҳужум нафратли сўзлар оқибати бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Сиёсий рақибларни ёмон отлиқ қилиш, ақлдан озган гапларни айтиш одати хавфли муҳит яратади”, деган Обама Республикачиларни бевосита тилга олмасдан.

Республикачиларнинг таъкидлашича, 2020 йилда мамлакатни ларзага келтирган кенг кўламли ирқчиликка қарши норозилик намойишларига асосланиб, демократлар ҳам сиёсий зўравонликларни қўллаган. Шунингдек, улар демократларни кўпчилик сўровларга кўра, сайловчиларнинг энг катта ташвишларидан иккитаси бўлган инфляция ва жиноятчиликка эътибор бермаётганларини танқид қилишган.

5 ноябрь куни Республикачиларнинг етакчиларидан бири Мехмет Оз бир жуфт twit'да Жон  Феттерман ва Байденни маҳаллий энергетика саноатини етарлича қўллаб-қувватламаганликлари учун танқид қилди ва агар сайланса, инфляцияга қарши курашишга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг