Байден ва Блинкен БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш масаласини кўтармоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден ва Давлат котиби Энтони Блинкен БМТ Бош Ассамблеясида Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш масаласини кўтаради. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Сан-Францискодаги тадбирда айтиб ўтган.

"Биз Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирамиз. Бу вето резолюциясини яратишни ўз ичига олади. Биз статус-квони ҳимоя қилмаслигимиз, лекин муросага келишга тайёрлигимизни кўрсатишимиз керак", дейди Томас-Гринфилд.

Шунингдек, у Хавфсизлик Кенгаши ҳозирги дунё ҳақиқатларини яхшироқ акс эттириши кераклигини айтиб ўтган.

“Биз Хавфсизлик Кенгашини кенгайтириш бўйича таклифлар бўйича консенсусга эришишимиз керак. Шу ой БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги давомида Президент Жо Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен ва мен БМТ Низоми доирасида БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг бошқа институтларини ислоҳ қилишни кенг муҳокама қилиш ниятидамиз”, дейди у.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойида Япония Бош вазири Фумио Кисида Россиянинг ҳаракатлари туфайли БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишни таклиф қилган эди. Америка томони Россия делегатлари ислоҳотлар бўйича таклифлар киритмоқчи бўлса, АҚШ визаларини олишлари кераклигини айтган. Бироқ 56 нафар россиялик дипломатнинг ҳеч бири ҳозирча виза олмаган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг