Байден Украинага 400 километрга учадиган ракеталар беришга рози бўлди – “Politico”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Киевга тақдим этилган F-16 самолётларидан узоқ масофага учириш мумкин бўлган, қўшма “ҳаво-ер” қанотли ракеталарини (JASSM) Украинага ўтказишга рози. Бу ҳақда “Politico” хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, арсеналда бундай ракеталарнинг мавжудлиги Украина ҳарбийларига 400 километрга яқин масофадаги нишонларга зарба бериш имконини яратади. Оқ уйнинг Киевга JASSM беришга тайёр бўлиши Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги муваффақиятли операцияси фонида содир бўлди. Бу вазият Россия армиясининг бир қисмини Украинадан олиб чиқишга мажбур қилди.

Ушбу ракеталарни етказиб бериш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган, бироқ Байден маъмурияти расмийларидан бирининг сўзларига кўра, Оқ уй ҳозир бу масаланинг “мураккаб тафсилотларини” ишлаб чиқмоқда. Нашрнинг икки манбаси Пентагон Украина томони билан ушбу техник масалалар бўйича аллақачон иш бошлагани ҳақида хабар берди.

Америка ҳарбий идорасининг ўзи JASSM Украинага етказилиши мумкинлиги ҳақида изоҳ бермади ва фақатгина “Украинанинг хавфсизлик эҳтиёжларини қондириш учун бир қатор вариантларни” кўриб чиқаётганини айтди.

Апрель ойида АҚШ Президенти Жо Байден Украинага 61 миллиард доллар миқдорида фавқулодда ёрдам ажратиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди. Киев узоқ масофали ATACMS ракеталарини ҳам сўраган. Бироқ бу ракеталарнинг максимал парвоз масофаси 300 км. Агар Украина Қуролли кучлари JASSM’ни қабул қилса, улар анча узоқроқда жойлашган Россия нишонларига зарба бера олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made