Байден тўнтариш бўлиб ўтган Мьянма тўғрисида фармон чиқарди
Олам
−
11 Февраль 2021
6782АҚШ Президенти Жо Байден Мьянма мулкини Америка заминида музлатиш тўғрисида фармойишни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати бугун, 11 февраль куни эълон қилган баёнотида айтилган.
“Мьянмадаги вазият демократик ўтиш даври ва қонун устуворлигига путур этказади, АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига ҳаддан ташқари таҳдид солади. Мен ушбу таҳдид билан боғлиқ ҳолда фавқулодда ҳолат эълон қиламан”, дейилади матнда.
Байденга кўра, Қўшма Штатлар ҳудудларига тегишли бўлган ёки Қўшма Штатлар ҳудудига ўтадиган Мьянманинг барча мулкий манфаатлар блокланган ва ҳозирда уларни ўтказиш, сотиш, экспорт қилиш мумкин эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь